Линклар

logo-print
Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудида рўй берган портлашда бир оиланинг камида 10 аъзоси ҳалок бўлди, яна 9 киши жароҳат олди.

Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар орасидан аёллар ва ёш болалар бор.

Портлаш Афғонистонга чегарадош Ҳайбар туманидаги қабила оқсоқолларидан бирининг уйида юз бергани айтилмоқда.

Маҳаллий расмийларнинг тахминига кўра, портлашга уйда сақланаётган артиллерия снарядининг тасодифан ишга тушиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Воқеа юз берган ҳудуд Ислом Лашкарлари номли жанггари гуруҳ назоратидадир.

Ўтган йили ушбу ҳудудда ҳукумат ҳарбийлари ва Толибон жанггарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берган эди.
XS
SM
MD
LG