Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австралияда ўтаётган Apia International Sydney ҳалқаро турнирининг иккинчи босқичига чиқди.

Биринчи босқичда Истомин испаниялик теннисчи Пабло Андухарни икки сетда 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Турнирнинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик теннисчи хорватиялик Марин Чилич ва германиялик Леннард Штруфф жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Эслатамиз, ўтган ҳафта Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтган АТР Brisbane International турнирида 27 ёшли Истомин айнан Марин Чиличга мағлуб бўлган эди.

Сиднейда ўтаётган халқаро турнир мукофот фонди 511 минг АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG