Линклар

Катта Жорж Буш ва Барбара Буш никоҳининг 69 йиллигини нишонлашди


АҚШ собиқ президенти Жорж Буш ва унинг рафиқаси Барбара никоҳ қурганларининг 69 йиллигини Техасдаги уйида нишонлашди.

88 ёшли Барбара Буш яқинда пневмония ташҳиси билан шифохонада даволанган эди.

Ҳозир 90 ёшга кирган Жорж Буш рафиқаси Барбара билан 16 ёшлигида мактабдаги рақс кечаларидан бирида танишган. Улар 1945 йилда никоҳ қурган. Жорж Буш ва Барбара Буш олти фарзанд кўрган.

Катта ўғил Жорж Буш 2001-2009 йилларда АҚШга икки муддат президентлик қилди.
XS
SM
MD
LG