Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:34

Оренбургда 66 ўзбекистонлик “яшаган” бир хонали квартира фош бўлди


Оренбургдаги бир хонали квартирага Ўзбекистоннинг 66 фуқароси рўйхатга қўйилгани фош бўлди.

Бу “резина квартира” Оренбург прокуратураси ўтказган рейд давомида аниқланди.

“Оренбургские новости” газетасининг ёзишича, квартира эгалари бўлган жуфтлик рўйхатга қўйиш эвазига Ўзбекистон фуқароларининг ҳам биридан 300 рубл миқдорида ҳақ олган.

Лекин, муҳожирлар у хонадонда яшамаган. Прокуратура ноқонуний муҳожирликка йўл очиб бериш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ноқонуний муҳожирликни ташкиллаштираётган резина квартира соҳибларини жазолашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG