Линклар

Ўзбекистонда хорижлик мураббийларнинг ишлаш тартиби бўйича меъёрлар тасдиқланди.

Ҳукумат тасдиқлаган ушбу меъёрларга кўра, Ўзбекистонда хорижлик мураббийларга иш ҳақи давлат бюджети ҳисобидан, миллий валютада тўланади.

Уларга тўланадиган ойлик миқдори 9 миллион 610 минг 500 сўм (4368 АҚШ доллари)дан ошмаслиги ҳужжатда белгиланган.

Иш берувчи хорижлик мутахассисларга ойликни ошириши ҳам мумкин, лекин бу бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бўлиши кераклиги айтилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов мамлакат миллий терма жамоалари чет элдан бош мураббий тайинланишидан манфаатдор эмаслиги, бундай мутахассис кўпи билан маслаҳатчи мураббий ёки катта мураббий лавозимида ишлаши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Маълумки, тўрт йил аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасига аввалига Зико, кейин эса донгдор Луи Филиппо Сколарини бош мураббийликка ёлланган эди.
XS
SM
MD
LG