Линклар

Қирғизистон муфтийси "жанжалли видео" уюштирилган, деб даъво қилмоқда


Қирғизистон муфтийси Раҳматулла Эгамбердиев ёш аёл билан интим муносабатлари акс этган видео Интернетда тарқалиб кетганидан сўнг лавозимидан истеъфо берди.

Эгамбердиев сешанба куни Қирғизистон Уламолар кенгашига лавозимидан истеъфо бериш ҳақидаги аризани топширганини айтди.

Яширин камера воситасида олинган видеода муфтий Раҳматулла Эгамбердиевнинг ёш хотин билан жинсий алаоқа қилаётгани акс этган. Бу видеонинг Интернетда тарқалиши қирғиз жамоатчилигида жанжалли мунозараларни келтириб чиқарди.

Қирғизистон жамоатчилиги муфтийнинг ишқий видеоси тарқалганини муҳокама қилишни бошлаганидан бир неча кун кун ўтиб, муфтий Раҳматулла Эгамбердиев мамлакат Уламолар кенгашига истеъфо бериш ҳақидаги аризани тақдим этганини айтди.

- Бу менинг шахсий дахлсизлигимга қарши атайлаб уюштирилган ноинсоний амалдир, - деди Эгамбердиев.

Қирғиз муфтийси бу видеода акс этган шахс унинг ўзи экани, видеодаги аёл эса никоҳли хотини эканини айтган.

Қирғизистон Уламолар кенгаши Эгамбердиевнинг истеъфосини қабул қилди ва уни ўрнига муовини Мақсад Тўхтамишевни муваққат муфтий этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG