Линклар

Равшан Эрматов дунёнинг энг кучли ҳакамлари рейтингида 8-ўринни эгаллади


Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан тузилган йилнинг энг яхши ҳакамлари рейтингида 8-поғонани эгаллади.

10 нафар ҳакам жой олган ушбу рейтингда бу йили англиялик 42 ёшли рефери Ҳовард Уэбб дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Эрматов IFFHSнинг ўтган йилги рейтингида олтинчи, 2011 йилгисида учинчи, 2010 йилги рейтингида эса иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Қайд этиш жоиз, 36 ёшли ўзбекистонлик ФИФА рефериси дунёнинг энг яхши ҳакамлари ўнлигига кирган ягона осиёлик мутахассидир.

Эслатамиз, Равшан Эрматов қаторасига тўрт марта - 2008 йилдан 2011 йилгача Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Ўтган йилнинг декабр ойида 36 ёшли Эрматов саккизинчи бор Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган эди.

Равшан Эрматов 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга ҳакамлик қилиб, бир Жаҳон чемпионати давомида жами бешта ўйинни бошқарган тарихдаги учинчи ҳакам бўлган эди.
XS
SM
MD
LG