Линклар

Ироқда ҳукмат кучлари ва маҳаллий қабилаларнинг уринишларига қарамасдан Фаллужа ва Рамади шаҳарларининг айрим жойлари ҳали ҳам исломчи жангарилар назорати остида қолмоқда.

Озодлик радиосининг Ироқ хизмати мухбирига кўра, сешанба куни Рамади жанубидаги тўқнашувларда камида 25 нафар жангари ҳалок бўлган.

Ҳукумат кучлари Ал-қоидага алоқадорлиги айтилаётган жангариларга қарши ракеталар, артилерия ва гранатометлар ишлатмоқда.

Фаллужа шаҳри маркази ҳам айни дамда жангарилар назорати остидадир. Ҳукумат кучлари оддий халқ орасида йўқотишлар бўлиши мумкинлиги сабаб шаҳар марказига ҳужум уюштирмаётир.

Эслатамиз, ўтган ҳафта Ал-Қоидага алдоқадор Ироқ Исломий Давлати ҳамда Левант (ISIS) гуруҳлари жанггарилари Ироқнинг Фаллужа ва Рамади шаҳарларини қисман эгаллаб олган эди.

Мамлакат ҳукумати минтақага қўшимча кучлар юборгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG