Линклар

logo-print

Сурия кимёвий қуролларидаги заҳарли моддаларнинг биринчи қисми мамлакатдан олиб чиқилди


Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Сурия кимёвий арсеналидан олинган заҳарли моддаларнинг биринчи қисми мамлакатдан олиб чиқилганини маълум қилди.

Ташкилотга кўра, кимёвий моддалар сешанба куни Латакия шаҳри портидаги Данияга тегишли кемага юкланган.

Кема Дания, Норвегия ва Сурия денгиз кучлари кузатуви остида халқаро сувларга чиқиб кетгани айтилмоқда.

Кимёвий қуроллардан олинган заҳарли моддалар Латакия портига 31 декабргача олиб келиниши керак эди. Бироқ ташкилий муаммолар, ноқулай об-ҳаво шароитлари ҳамда мамлакатда ҳамон давом этаётган тўқнашувлар туфайли бу муддат бир неча кун ортга сурилган.

Сурия кимёвий арсеналини 2014 йилнинг ўртасигача йўқ қилиш режаси Россия ва АҚШ ўртасида келишилган ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши тарафидан мақулланган эди.

Қуроллардан олинган заҳарли кимёвий моддалар АҚШ кемасида очиқ денгизда йўқ қилинади.
XS
SM
MD
LG