Линклар

АҚШнинг катта қисмида сўнгги 20 йилда илк бор кузатилаётган рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво туфайли транспорт юриши қийинлашди, мактаблар ва бизнеслар вақтинча ёпилди.

Синоптикларга кўра, мамлакатнинг шарқий ҳудудлари томон ёйилаётган совуқ ҳаво қатор жанубий штатлар, жумладан, Алабама ва Жоржияда ҳам ҳукмронлик қилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати минус 27 даражага етгани туфайли Чикаго аэропорти 2 мингга яқин авиақатновларни бекор қилди.

Чикаго ҳайвонот боғидаги оқ айиқ совуқ кучайгани сабаб бино ичига олиб кирилган.

Кентуки штатида турмадан қочишга муваффақ бўлган маҳбус ташқаридаги совуқ туфайли бир кундан сўнг турмага қайтиб келгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG