Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:44

Дунёда чекувчилар сони бир миллиардга яқинлашмоқда


Америка тиббий уюшмаси журнали душанба куни чоп этган маълумотга кўра, дунёда чекувчилар сони бир миллиардга яқинлашмоқда. Яъни дунёда ҳар олти одамнинг бири чекади.

Чекувчилар сони кўпайгани энг аввало аҳоли сони сўнгги 50 йил ичида икки баробар ошгани билан боғлиқ.

Лекин, аҳоли сонига нисбатан қаралса бу рақам чекувчилар сони камайганини айнглатади.

АҚШда сўнгги 50 йил мобайнида кашандаликка қарши олиб борилган кампания натижаси ўлароқ 8 миллион одам ҳаёти сақлаб қолинган.

Ярим аср илгари АҚШда чекувчилар катта ёшли аҳолининг 42 фоизини ташкил этган бўлса бугун бу рақам 12 фоизга тенгдир.
XS
SM
MD
LG