Линклар

6 январ куни Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ёзган асарлар билимдонларини аниқлаш бўйича танлов ўтказилди.

“Узинформ” агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг маҳаллий парвозлар ҳизмати ходими Баҳодир Мирзажонов ғолиб бўлган.

Британияда нашр этиладиган "Таймс" газетаси икки йил аввал президент Ислом Каримовни Ўзбекистонда китоблари энг кўп сотиладиган муаллиф, деб топган эди.

Газетага кўра, Каримов асарларининг умумий нусхаси Ўзбекистонда 30 миллиондан ошади. Яъни, президент китоблари сони Ўзбекистонда жон бошига биттадан тўғри келади.
XS
SM
MD
LG