Линклар

logo-print

Шумахерни рафиқаси журналистлардан спортчи оиласини безовта қилмасликка чақирди


Германиялик машҳур автопойгачи Михаэл Шумахернинг рафиқаси журналистларга мурожаат қилиб, бошидан жароҳат олган эрини даволаётган врачларни ҳамда спортчининг оиласини безовта қилмасликларини сўради.

Шумахер ўтган ой Франциянинг Алп тоғларида чанғи учаётганида тошга боши билан урилиб, бош суяк ва миясидан оғир жароҳат олган эди.

Франциянинг Гренобл шаҳри касалхонасига олиб келинган спортчининг аҳволи ҳануз жиддий, саккиз кундан буён у сунъий кома ҳолатида экани айтилмоқда.

Спортчининг рафиқаси Карина Шумахер Гренобл касалхонасига ёпирилган журналистлардан врачлар ишига ҳалақит қилмасликларини сўради.

Карина ва Михаэл 1995 йилда турмуш қуришган. Уларнинг 16 ёшли Жина-Мария исмли қизи ва 15 ёшли Мик исмли ўғли бор.

45 ёшли Шумахер "Формула-1" спорти тарихида энг муваффақиятли спортчи саналади. У 2012 йилда автопойга спорти билан ҳайирлашган эди.
XS
SM
MD
LG