Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Туркия полициясида "тозалаш" давом этмоқда


J
J
Туркияда коррупция можароси манзарасида мамлакатдаги 16 вилоят полиция бошқармаларининг бошлиқлари лавозимидан олинди.

Туркия Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида ишдан олинганлар орасида Анқара, Измир, Анталия, Диёрбақир полицияси бошлиқлари ҳам бор.

Бир кун аввал Туркия пойтахти Анқарада 350 нафар полициячи ишдан бўшатилган эди.

Ўтган ой ўрталарида Туркия полицияси йирик корруция жинояти бўйича тергов бошлаган. Бу жиноятларга алоқадорлик тахмини билан Туркия иқтисодиёт вазирининг ўғли ва яна 22 киши ҳам қўлга олинган эди.

Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон сўнгги текширишларни Туркия ташқарисидан ташкиллаштирилган "қора фитна" деб таърифлаган.
XS
SM
MD
LG