Линклар

logo-print

Урганч аэропорти ёмон об-ҳаво шароити боис учқичларни қабул қилолмаяпти


Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг Тошкент-Урганч рейси ёмон об-ҳаво шароитлари боис кечиктирилган.

Газете.uz нашрининг ёзишича, 8 январ куни эрталаб 07.00да Урганчга учиши керак бўлган самолётнинг парвози кун давомида беш марта кечиктирилган.

Шу кунларда Урганчда мисли кўрилмаган совуқ ҳаво сақланиб турибди. Ҳаво ҳарорати минус 10 даража совуқ. Туман қуюқлиги боис аэропорт қўналғасида кўриш имконияти қийинлашган.

Бир кун аввал Урганч шаҳри аэропорти Тошкентдан учган самолётни қабул қилмаган ва оқибатда учқич Бухоро аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

Шунингдек, ёмон об-ҳаво шароити боис Нукус аэропорти ҳам самолётларни қабул қилолмаяпти.
XS
SM
MD
LG