Линклар

Қирғизистонда "Исломий жиҳод иттифоқи" аъзоси деб кўрилаётган шахс қўлга олинди


Қирғизистонда халқаро жиҳодчи гуруҳ аъзоси, дея гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Қирғизистон Давлат хавфсизлик қўмитаси расмийларига кўра, исми жамоатчиликдан сир тутилаётган 39 ёшли эркак “Исломий жиҳод иттифоқи” аъзоси сифатида қирғиз фуқароларини Суриядаги жанг майдонларида курашга ёллаш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.

Шунингдек, ушбу гумонланувчи шахснинг муқаддам Афғонистоннинг террористлар лагерларида тайёргарликдан ўтгани ҳақида ҳам иддаолар бор.

Сурияда қарийб уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар уришида иштирок этиш учун Марказий Осиёнинг деярли барча давлатларидан ёлланма одамлар Сурияга боргани айтилади.

Ўтган ой Қирғизистонда Суриядаги жангларда иштирок этган фуқаро қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG