Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:35

FIFA: 2022 йили Қатарда бўладиган футбол чемпионати ёзда ўтказилмайди


2022 йилда Қатарда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ёз ойларида ўтказилмайди.

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси - FIFA бош котиби Жером Валке бу ҳақда чоршанба куни баёнот берди.

Қатарда ёз жуда иссиқ бўлиши, жазирама футболчиларни тинкасини қуритиб қўйиши мумкинлиги боис чемпионатни қиш ойларига кўчириш таклиф қилинаётган эди.

Қатарда ёз ойларида ҳавонинг ҳарорати 40 даражадан ошиб кетиши кузатилади.

Жаноб Валке Қатардаги чемпионат 15 ноябр ва 15 январ оралиғида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати Бразилияда, 2018 йилгиси эса Россияда ўтказилади.
XS
SM
MD
LG