Линклар

Ўзбекистонда истеъмолчилар фойдасига 342 минг доллар ундириб берилди


Ўзбекистон Монополияга қарши кураш қўмитасига 2013 йилда 4 400 фуқаро ариза билан мурожаат қилди ва истеъмолчилар фойдасига 342 минг доллар ундириб берилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Шикоятчиларнинг 59 фоиздан кўпроғи коммунал соҳадан, деярли 19,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш тармоғидан, деярли 10 фоизи транспорт ва алоқа хизмати тармоғидан арз қилган.

Маълумотда айтилишича, шикоятларнинг 40 фоизи юзасидан чоралар кўрилган, арз қилган фуқароларнинг 60 фоизига эса уларнинг шикоятлари юзасидан тушунтиришлар берилган.
XS
SM
MD
LG