Линклар

“Навоий“ эркин иқтисодий ҳудудида ўзгача валюта режими жорий этилди


“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида янги йилдан бошлаб ўзгача валюта режими амал қилади. Ўзбекистон қонунчилиги миллий маълумотлар баъзасига жойлаштирилган Вазирлар маҳкамаси қарорида мана шу ҳақда гап боради.

Мазкур ҳужжатда айтилишича, “Навоий” эркин индустриал –иқтисодий ҳудуди иштирокчилари мустақил тарзда ваколатланган банкларни танлаб, уларда хорижий валютада ҳисоб рақамлари очиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳудуд иштирокчилари бундай ҳисоб рақамларини Ўзбекистон ҳудудидаги бир нечта банкларда оча олади. Шунингдек, эркин иқтисодий ҳудуд иштирокчилари Ўзбекистон Марказий банки рухсати билан хорижий банкларда ҳам ҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин.

Иқтисодий ҳудуд иштирокчиларига хизмат кўрсатаётган банклар Марказий банкни мазкур ҳудуддаги ташкилотлар томонидан олиб борилаётган валюта операциялари ҳақида белгиланган муддатда хабардор қилиб туриши лозим.
XS
SM
MD
LG