Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Жанубий Кореядаги ҳарбийларини бронетанк батальони билан кучайтиради.

Мазкур батальон таркибида 40 та Abrams M1A2 ҳарбий машинаси ва яна шунча Bradley танклари бор. Бу техникани 800 ҳарбий бошқаради.

АҚШ Мудофаа вазирлиги батальон 1 февралдан бошлаб Жанубий Кореяга жойлаштирилишини билдирди.

Пентагон расмийларининг билдиришларича, мазкур батальонни Жанубий Кореяга киритилиши бир неча йил олдин режалаштирилган эди. "Бу қадам АҚШ Жанубий Корея хавфсизлигини таъминлаш масаласида собит эканини англатади", деди Пентгон расмийси Уоррен.

Айни пайтда Жанубий Кореяда АҚШнинг 28 мингга яқин ҳарбийси бор.

Жанубий Корея матбуоти АҚШ батальони Корея ярим оролини иккига бўлиб турган демилитация қилинган ҳудуд жанубидаги Кёнгидо вилоятига жойлаштирилади.
XS
SM
MD
LG