Линклар

Фаол фуқаролар 19 январь куни Москвада ва бошқа шаҳарларда беш йил аввал ўлдириб кетилган адвокат Станислав Маркелов ва журналист Анастасия Бабурова хотирасига аксилфашист акция ўтказишни режаламоқда.

"Биз антифашистмиз", "Бирга фашизмга қарши", "Нолегал одамлар бўлмайди" каби шиорлар остида акция ўтказиш тўғрисидаги билдирувни ташкилотчилар бугун Москва мэриясига топширади.

Мазкур акция Москвадан ташқари Петербург, Нижний Новгород, Милан ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтади.

Ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, миллий нафрат оқибатида қилинган ҳужумларда ўтган йили Россиянинг 32 вилоятида 20 одам ҳалок бўлган. Европа комиссияси Россия ҳукуматининг миллатчиликка қарши ҳаракатларини қониқарсиз деб баҳолаган эди.

Адвокат Станислав Маркелов Россия ҳуқуқ - тартибот тузилмалари томонидан Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ жараёнларни ўрганаётган эди. У ва "Новая газета" мухбири Анастасия Бабурова 2009 йилнинг 19 январида Москва марказида ўлдириб кетилган.

2011 йил майида суд мазкур жиноятларда Никита Тихоновни айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, унинг хотини Евгения Хасис жиноятга шерик сифатида айбланиб 18 йилга қамалган.
XS
SM
MD
LG