Линклар

logo-print

Жо Байден Ироқ ҳукуматининг Фаллужадаги амалиëтларини ëқлаб чиқди


Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Левант Исломий давлати гуруҳи жангарилари ўтган ҳафта Фаллужа шаҳрини эгаллаб олган эди.

Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Левант Исломий давлати гуруҳи жангарилари ўтган ҳафта Фаллужа шаҳрини эгаллаб олган эди.

АҚШ вице-президенти Жо Байден Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий билан жорий ҳафтада иккинчи марта телефон орқали сўзлашди. Суҳбат давомида Байден Вашингтон Фаллужа шаҳрини Ал-Қоидага алоқадор жанггарилардан озод қилиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, вице-президент Маликийни маҳаллий қавм етакчилари билан музокараларни давом эттиришга чақирган. Ўз навбатида Маликий муаммоларга дуч келаётган Анбар вилоятида амалга оширилаётган сиёсий ташаббуслар ҳақида гапириб берган.

Байден Ироқ Вазирлар маҳкамасининг Ал-Қоида жанггариларига қарши жангларда ҳалок бўлганлар яқинлари ва жароҳатланганларга давлат имтиёзларини тақдим қилиш қарорини ёқлагани айтилмоқда.

Чоршанба куни Маликий Ал-Қойдага алоқадор Ироқ ва Левант Исломий давлати гуруҳи жанггариларини Фаллужани тарк этишга чақирди. Фаллужани қуршаб олган танкларнинг ўтган ҳафта шаҳарни эгаллаб олган жанггариларга қарши ҳужумга шай тургани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG