Линклар

Россия Сурия режимини қораловчи БМТ баёнотига яна вето қўйди


Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия Президенти Башар Ассад режимини танқид қилувчи баёнотига вето қўйди.

Британия вакиллари Сурия ҳукумати 15 декабрдан бери Алеппо шаҳрида амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 3000 га яқин одам жароҳатлангани юзасидан таассуф билдирувчи баёнотни кенгаш муҳокамасига қўйди. Рейтерс агентлиги дипломатлардан келтирган иқтибосларга кўра, Россия баёнотга киритган ўзгартишлар “Алеппода рўй берган ҳодисларга оид ибораларни баёнотдан бутунлай олиб ташлашга қаратилган” бўлган.

Ассад режимининг яқин иттифоқчиси бўлган Россия 19 декабрь куни ҳам Сурия ҳукуматининг тинч фуқароларга қарши ҳужумларини қораловчи баёнотга қарши чиққан эди. Россия ва Хитой Хавфсизлик кенгашининг Ассад режимини қораловчи резолюцияларига вето қўйиб келади.
XS
SM
MD
LG