Линклар

logo-print

Хоманаий АҚШни яна Эрон "душман"и деб баҳолади


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳроннинг қудратли давлатлар билан ядровий бўҳронга доир музокаралари АҚШнинг Исломий республикага нисбатан “душманлигини” кўрсатди, дея баёнот берди.

Хоманаийнинг бу сўзлари, Эроннинг Женевада Қўшма Штатлар дохил қудратли давлатлар олтилиги билан навбатдаги музокараларни бошлашига бир неча соат қолганида, Эрон расмий хабар агентлиги томонидан тарқатилди.

Эрон руҳоний етакчисининг музокаралар “Американинг Эрон, эронликлар, Ислом ва мусулмонларга нисбатан душманлигини” намойиш қилди, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.

Қўшма Штатларни “шайтон”, деб атаган Хоманаий, Эрон бу музокораларга “унинг ёвуз ниятларини” қайтариш мақсадида рози бўлди, дея таъкидлади.

Женевада бугун бошланаётган музокараларда ўтган йил ноябрида Эрон билан эришилган битим шартларини амалга тадбиқ этиш масаласининг муҳокама этилиши кутилмоқда. Мазкур битимга кўра, Эрон ўз ядровий дастурининг бир қисмини вақтинча тўхтатиши эвазига қудратли давлатлар унга қарши жорий қилинган санкцияларни юмшатишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG