Линклар

logo-print

Франция суди Мухтор Аблязовни экстрадиция қилиш ҳақида ҳукм чиқарди


Мухтор Аблязов ўтган йилнинг июль ойида Франциянинг курорт шаҳрида ҳибсга олинганидан бери қамоқда қолаётган эди.

Мухтор Аблязов ўтган йилнинг июль ойида Франциянинг курорт шаҳрида ҳибсга олинганидан бери қамоқда қолаётган эди.

Франция суди қозоғистонлик банкир ва қочқинда юрган мухолифатчи Мухтор Аблязовни Россия ёки Украинага экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

50 ёшли Аблязов ўтган йилнинг июль ойида Франциянинг курорт шаҳрида ҳибсга олинганидан бери қамоқда қолаётган эди.

Уни судга тортиш ниятларини билдирган Қозоғистоннинг Франция билан экстрадицияга доир келишуви йўқ. Лекин Украина билан Россия ҳам Аблязовни экстрадиция қилиш сўрови билан французларга мурожаат қилган.

Аблязовнинг адвокати Франция суди қарори юзасидан аппеляция шикоятини беришини билдирди.

Мухолифатчи Аблязов Қозоғистоннинг BTA банкига раҳбарлик қилган даврда 6 миллиард АҚШ доллари миқдорида пулни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Аблязов ўзига қарши айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади. Декабрь ойида Франция прокурори Аблязовни диссидент эмас, “йирик жиноятчи” сифатида кўриш керак, дея талон-тарож айби асосида уни Украинага экстрадиция қилишни тавися қилган эди.
XS
SM
MD
LG