Линклар

logo-print

Қирғизистонда жанггариларга алоқадорликда гумонланганлар қўлга олинди


Қирғизистонда Қозоғистоннинг икки фуқароси Сурияга исломчи жанггариларни ёллашга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси баёнотига кўра, икки гумонланувчи Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, ноқонуний тарзда Қирғизистонга кириб келган.

Хавфсизлик қўмитаси расмийларига кўра, гумонланувчилар мамлакатга қалбаки ҳужжатлар асосида кириб келиб, Қирғизистонда доимий тарзда амал қилувчи жангариларни ёллаш тизимини яратишни режалаштирган.

Гумонланувчилар ихтиёрида автоматлар, тўппончалар ва бошқа қурол-аслаҳа топилган. Чоршанба куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Сурияга жанггариларни ёллаш билан шуғулланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG