Линклар

Москвада Қуръон ёқилгани ëзилган видео тергов қилинмоқда


Видеода зўравонлар юзларига футбол ишқибозларининг шарфларини ўраган ҳолда рус миллатчилари байроғини кўтариб тургани акс этган.

Видеода зўравонлар юзларига футбол ишқибозларининг шарфларини ўраган ҳолда рус миллатчилари байроғини кўтариб тургани акс этган.

Москвада рус миллатига мансуб эркаклар метро ичида Қуръон китобини ёқиб, бир йигитни таҳқирлаётгани тасвирланган видео юзасидан тергов бошланди.

Москва полициясининг пайшанба куни маълум қилишича, видеога алоқадорларни аниқлаш мақсадида махсус тергов гуруҳи тузилган.

YouTube ва бошқа Интернет сайтларида пайдо бўлган видеода метро стнацияларидан бирида камида икки эркак Қуръоннинг рус тилига таржима қилинган нусхасини ёқиб, уни таҳқирлаётгани акс этган. Эркакларнинг юзлари кўринмайди.

Видеонинг иккинчи қисмида зўравонлар бир ёш йигитни қўрқитиб, “Оллоҳдан юз ўгиришга” мажбурлашади. Йигитнинг кўринишидан ундан аввал калтакланганини англаш мумкин. Видео сўнгида зўравонлар юзларига футбол ишқибозларининг шарфларини ўраган ҳолда рус миллатчилари байроғини кўтариб тургани ва чеченларга қарши қўшиқ айтаётгани акс этган.
XS
SM
MD
LG