Линклар

Бугун OzodNazar эшиттириши микрофонини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи 75 яшар фаол Набижон Жўрабоевга тутдик.

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди товламачилик ва фирибгарликда айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этган оқсоқол Янги йил арафасида, 29 декабрь куни озодликка чиқди.

Ғаллаорол тергов ҳибсхонаси, Ховосдаги қамоқхона, Тоштурма, Навоийдаги зона – булар Набижон Жўрабоев 7 ой давомида бўлган, бу ерлардаги тартибни ўз кўзи билан кўрган жазо ўташ муассасаларидир.

Жўрабоевнинг OzodNazarидан бир-икки узинди:

“Ғалларол вақтинча сақлаш ҳибсхонасида мени 36 кун ушлашди. Русча айтганда моральний эзишни мақсад қилишди. Кечқурун соат 10 дан эрталаб соат 6 гачагина ётишга рухсат беришди. Ундан ташқари вақтда қуруқ темир каравотда ўтиришингиз керак экан. Ёнбошлаш ҳам мумкин эмас”.

“Қамоқхона бошлиғига шахсан арзим бор, десангиз, 2 соат ичида унинг олдига олиб боришади”.

“Мен бўлган қамоқхоналардаги маҳбусларнинг 90 фоизи ёшлардир”.


Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазиятга Набижон Жўрабоевнинг OzodNazarи билан бир қараб кўринг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG