Линклар

Сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонда 2365 та фан доктори, 12 486 та фан кандидати, 1617 профессор, 1085 та катта илмий ходим ва 6073 та доцент етишиб чиқди.

Ўзбекистон ҳукуматининг расмий нашри ҳисобланадиган "Правда Востока" газетаси мана шундай рақамларни эълон қилди. Газетанинг ёзишича, бу рақамлар Марказий Осиёдаги илмий потенциалнинг ярмидан кўпроғи Ўзбекистонда эканини англатади.

Ўзбекистонда 2013 йил январидан илмий ходимларни тайёрлашнинг бир босқичли тизими жорий этилган эди. Бу тизимга биноан бакалавриат ва магистратурани аъло баҳога якунлаганларга бирданига докторлик мақоми учун йўл очилади.
XS
SM
MD
LG