Линклар

logo-print

Икки йилда Тошкентда 300 лойиҳа амалга оширилади


2013-2015 йиллар мобайнида Тошкент вилоятида умумий қиймати 2 миллиард долларни ташкил қилган 300 лойиҳа амалга оширилади. Мазкур маблағнинг 619 миллион доллари ҳориж сармояларидан иборат бўлади.

"Туркистон-пресс" ахборот агентлигининг хабар беришича, туманларда ишлаб чиқариш корхоналари қуришга қаратилган бу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 10 минг ишчи ўрни яратилади. Инвестиция лойиҳаларининг асосий қисми қишлоқларда амалга оширилади.

Инвестиция лойиҳалари Тошкент вилоятида кимё, ёнилғи-энергетика, нефткимё, қурилиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG