Линклар

Ўзбекистонда "Самарқанд" банки лицензияси бекор қилинди


"Алп Жамол" 2010 йилда фаолияти тўхтатилган банклардан бири.

"Алп Жамол" 2010 йилда фаолияти тўхтатилган банклардан бири.

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати мамлакатдаги йирик “Самарқанд” банки ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлар оқибатида лицензиядан маҳрум қилинганини билдирди.

Марказий банк сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, “Ўзбекистон Республикаси марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддаси ҳамда “Банк ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 14- моддасига асосланиб "Самарқанд" банки лицензияси бекор қилинган.

Марказий банк бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Самарқанд банки 2000 йилда ташкил қилинган эди. Ўзбекистонда 2013 йил ноябрида “Кредит-Стандарт”, 2011 йилда “Ўктамбанк”, 2010 йилда “Алп Жамол”, 2008 йилда “Парвина-банк” фаолияти ҳукумат томонидан тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG