Линклар

Мисрда Мурсийнинг 113 тарафдори қамалди


Мурсий тарафдорларининг намойишлари тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Мурсий тарафдорларининг намойишлари тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Миср судлари пайшанба куни ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг 113 тарафдорини уч йилгача озордликдан маҳрум этди.

Судланувчилар зўравонликларга айланиб кетган рухсат берилмаган намойишларда иштирок этганликда айбдор деб топилди.Судланувчиларнинг бир гуруҳи жаримага тортилди. Қамалганлар орасида Мурсийнинг ашаддий тарафдорлари бўлган “Ал Азхар” университети талабалари ҳам бор.

Ўтган йилнинг июлида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятидан ағдарилган Мурсийни президентлик лавозимига қайтариш талаби билан Мисрда мунтазам намойшлар ўтказиб келинмоқда. Декабрь ойида Мисрнинг амалдаги ҳукумати Мурсий номзодини президентликка кўрсатган “Мусулмон биродарлар” ҳаракатини террорчи ташкилот сифатида эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG