Линклар

Тунис бош вазири Али Ларайёд мамлакатдаги сиёсий бўҳрон ва норозилик намойишлари барҳам топишига умид қилган ҳолда пайшанба куни истъефо берди.

Бош вазирнинг истеъфога кетиши шартлиги ҳукумат билан ўтказилган музокараларда мухолифат томонидан талаб қилинган эди. Ларайёднинг лавозимидан кетиши янги сайловларгача мамлакатни бошқариб турадиган вақтинчалик нейтрал ҳукумат тузилишига сабаб бўлади.

Уч йил аввал “Араб баҳори”ни бошлаб берган ва Тунис президенти Бен Алини ҳокимиятдан кетишига сабаб бўлган воқеалардан сўнг мамлакатда демократик ҳукумат тузилган эди.

Ўтган йилнинг июл ойида мухолифатчи Муҳаммад Браҳмийнинг ўлдирилиши ортидан Тунисда намойишларнинг янги тўлқини бошланиб кетган.
XS
SM
MD
LG