Линклар

logo-print

Страсбург суди Россия ҳукуматини жаримага тортди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукумати ўтган ўн йил давомида бедарак йўқолган чеченистонликларнинг яқинларига 1,9 миллион евро (2,6 миллион АҚШ доллари) миқдорида товон пули тўлаши кераклиги тўғрисида ҳукм чиқарди.

Страсбург суди пайшанба куни эълон қилган қарорда Россия 2000 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда бедарак йўқолган 36 чеченистонликнинг бедарак йўқолишига ҳукумат хавфсизлик идораларининг алоқаси бўлмаганига доир етарли далил келтира олмагани айтилади. Суд ҳукмига кўра, бедарак йўқлганларнинг оила аъзолари уларнинг Россия ҳарбийлари томонидан олиб кетилганини кўрсатувчи ишончли далилларни тақдим қилган.

Қурбонларнинг яқинлари улар билан йўқолганларидан бери алоқага чиқа олмаганларини айтмоқда.

Россия бир неча йил давом этган чечен урушида инсон ҳуқуқлари бузилишига оид кўплаб жиноятларда айбдор деб топилган. Россия ҳукумати пайшанба кунги ҳукм юзасидан инсон ҳуқуқлари бўйича суднинг юқори инстанциясига шикоят қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG