Линклар

Эрон билан қудратли олтилик музокаралари давом этмоқда


Эрон ва қудратли давлатлар олтилиги ўртасида музокаралар жума куни ҳам давом этмоқда.

Женевада учрашаётган Эрон, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар расмийлари ўтган йил нобяр ойида эришилган битим шартларини амалга тадбиқ қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Бу битимга кўра, Эрон ўз ядровий дастурининг бир қисмини вақтинча бекор қилиши эвазига халқаро санкцияларнинг баъзилари юмшатилиши кўзда тутилган.

Пайшанба куни Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий музокаралар АҚШнинг Исломий республикага нисбатан “душманлигини” кўрсатди, дея баёнот берди.

Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Аббос Арақчи жорий музокаралар давомида ҳал қилинмаган техник масалалар ечимини топишига умид билдирди.

Россия Президенти Владимир Путин эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан телефон суҳбатида битимни амалга тадбиқ қилиш масаласини муҳокама қилди.

Эроннинг расмий ISNA агентлигига кўра, Руҳоний “музокаралар жараёнида муаммоларни келтириб чиқариши мумкм бўлган баҳоналардан” огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG