Линклар

Янги 2014 ва ундан кейинги йилларга оид ўз прогнозларини эълон қилган халқаро майдондаги икки нуфузли нашр Ўзбекистонни беқарорлик ва ғалаëнлар чиқиш эҳтимоли энг кучли давлатлар сафига қўйди. Сиз бу башоратга қўшиласизми? 13 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodlikOnline ва OzodSkype орқали фикр билдиринг!

Британияда чиқадиган нуфузли The Economist журнали эълон қилган рўйхатда Ўзбекистон “халқ ғалаёнлари ëйилиб кетиш хавфи энг юқори бўлган” жаҳондаги 19 давлат қаторига кирди.

150 мамлакатдаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳвол таҳлили асосида тузилган бу прогноз-таҳлилга кўра¸ Ўзбекистонда сиёсий ворислик механизмининг йўқлиги мамлакат барқарорлиги учун энг катта таҳликадир.

Ўзбекистон The Economist таҳлилчилари томонидан халқ ғалаёнлари бошланиш хавфи энг юқори бўлган” 19 давлат қаторига кирган ягона постсовет республикасидир. Бу рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Зимбабве, Яман, Венесуэла каби давлатлар киритилди.



Айни пайтда¸ 2014 ва ундан кейинги йилларга оид ўз прогнозини эълон қилган яна бир нуфузли нашр – АҚШдаги Foreign Policy журнали ҳам Афғонистондан Америка қўшинларининг олиб чиқилиши умумиятла Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистондаги барқарорликни жиддий таҳлика остида қолдиришини башорат қилди.

Хориж таҳлилчиларининг бу башоратлари оловига Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ 2013 йил ëзига қадар Ўзбекистон Республикасининг Женевадаги БМТ идораларидаги расмий вакили бўлиб келган Гулнора Каримованинг Twitterдаги баëнотлари ўт қалади.

“Ўзбекистонда ҳокимият учун кураш бошланди. МХХ раиси Рустам Иноятов отамнинг ўрнини эгалламоқчи” қабилидаги Каримова баëнотлари¸ The Economist таҳлилчилари таъкидлаган каби¸ сиëсий ҳокимиятни демократик йўл билан алмаштириш тизими мавжуд бўлмаган Ўзбекистонда ворислик талашининг очиқ можаро¸ ҳатто урушга айланиб кетиш таҳликасидан огоҳлантириш бўлди.

Президент тўнғичи Twitterдаги иддаоларни давом эттираëтган бир пайтда Ўзбекистон иқтисодининг асл вазияти ўзини намоëн қилмоқда - инфляция кучайиб¸ нарх-наво кескин кўтарилмоқда¸ энергетик бўҳрон қиш ичи янада авжга миниб¸ миллионлаб аҳоли турмуш даражасини кескин орқага ташламоқда.

Ҳозирча иқтисодий вазияти¸ турмуш даражаси кескин ëмонлашаëтган аҳоли қатламларининг кучишлатар ва махфий тизимлардан қўрқув боис ўз норозилигини ифода эта олмаëтгани айтилади.

Сизнингча¸

Ўзбекистондаги бугун сиртдан барқарор бўлиб кўринаëтган вазиятни издан чиқариши мумкин асосий омиллар қайси?

Беқарорлик келтириб чиқариши мумкин ижтимоий-иқтисодий¸ сиëсий қатламларчи - бу иқтисодий имконлардан мосуво,ҳозирча сассиз қолаëтган энг пастдагилар бўладими¸ ëхуд ГУлнора Каримова иддао қилгани каби¸ президентлик курсисини олиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган тепадаги қудратли кланларми?


Ўзбекистонликларнинг мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги диний гуруҳ ва бирлашмалари бундай беқарорлик юзага чиқиш ëхуд чиқмаслигида қандай рол ўйнайди?

Эҳтимолий беқарорлик кўламини Сиз қандай тасаввур қиласиз?

Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 13 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG