Линклар

logo-print

Қўшфуқаролилик махфий имтиëз ëки эртанги Ўзбекистон реаллиги?


Ўзбек ва Буюк Британия паспорти

Ўзбек ва Буюк Британия паспорти

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 1-боби 10-моддасида Ўзбекистон фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмаслиги кўрсатилган. Лекин аксар ўзбек мулозимлари ва уларнинг оила аъзолари ғарб давлатлари фуқаролигига эга экани иддао қилинади. Хусусан, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Twitter тармоғида қилган сўнгги чиқишларидан бирида ана шундай иддаоларни илгари сурди. Қурултой дастурининг мавзуси шу ҳақда.


Гулнора Каримова 8 январь куни қолдирган твитидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли мавжуд чекловларни айланиб ўтиб¸ қўш фуқароликка эга бўлганини тушунилди.

Каримова ўз твитларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониëр бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Россия фуқароси эканини иддао қилди.

Каримова ўз твитларида бир шахснинг икки давлат фуқароси бўлиши Ўзбекистон қонунларига зид эканлигини ҳам писанда қилди.

“Қандай қилиб суверен республика Ташқи ишлар вазирининг ўғли Россия гражданлигига эга бўлиши мумкин?! Бу сирлар сизиши билан хавфсизликка таъсир қилмайдими?! Бунга қўшимча у ноқонуний тарзда Ўзбекистон фуқароси ҳамдир. Россия фуқароси бўлган ўғил ҳақида президентга лом-мим дейишмаган" деб таъкидлайди Гулнора Каримова ўз твитларида.

Бунга қўшимчани Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов "Биздан озод ва обод ватан қолсин", номли китобидан топдик. Бу китобда "Икки давлат фуқаролигига мансублик ачинарли ҳолдир. Бу беватанлик билан баробардир",- деб ёзилади.

Гулнора Каримова кўтарган қўшфуқаролик муаммосини Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Дастурда қатнашган сиëсатшунослар Анвар Назиров ва Абдусами Раҳмоновлар қўшфуқароликнинг салбий эмас балки ижобий ҳодиса эканини урғулашди.

Тошкентлик журналист Назрулло Оҳунжонов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли мавжуд чекловларни айланиб ўтиб¸ қўшфуқароликка эга бўлганини қоралаган ҳолда қонун барчага баробар бўлишини урғулади.

Эшиттиришда бир вақтнинг ўзида икки давлат фуқароси бўлган Шоир Маматқулов ҳам иштирок қилди.

Ўзбекистон қонунларига кўра¸ Маматқуловга нисбатан чора кўрилииши мумкин.
Масалан, 2011 йилнинг 11 январида Ўзбекистон ҳарбий трибунали Россия фуқаролигини олган собиқ полковник Юрий Корепановни Ўзбекистон фуқаролигидан ноқонуний равишда воз кечганликда айбдор деб топиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG