Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:28

Қимматчиликдан унумдорликка, қишдан баҳорга


Янги йилнинг иккинчи ҳафтасида Ўзбекистонда яна бензин қимматлади. Аммо бир ёмоннинг бир яхшиси бор деб бежиз айтилмаган. Юқоридаги суратда кўриб турганингиздек, бунинг оқибатида одамлар ўз автомашиналаридан янада унумлироқ фойдалана бошлаганга ўхшайдилар.

2014 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб бензин ва дизел ёнилғи нархи 16 - 20 фоизгача оширилди.


Шу йилнинг 4 январь куни машҳур ёзувчи, ўзбек тили жонкуярларидан бири Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. 64 ёшида дунё билан хўшлашган ўзбек ёзувчиси, гувоҳларга кўра, анчадан буён буйрак хасталигидан азият чекиб келган.


Москванинг Қизил майдонидаги яхмалакда одамлар ўз аксини кўрмоқда.


Киевнинг Мустақиллик майдонидаги европапарастлар намойиши иштирокчиси Россия президенти Владимир Путиннинг баннерини ювмоқда.


Германиянинг Гамбург шаҳридаги Волерспарк боғида қиш бўлишига қарамай япон гилоси гуллади.


НБАнинг собиқ юлдузи Деннис Родман (ўнгда) , Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун (ўртада) ва унинг хотини Ли Сол Чжу (чапда) Пхеньянда НБАнинг собиқ ўйинчилари ва Шимолий Корея командаси ўртасида ўтказилган баскетбол ўйинини томоша қилишмоқда.


Эркаклар Сурия пойтахти Дамашқдаги мавзелардан бирида бомбардимондан сўнг тирик қолган болакайни қутқаришмоқда.


Дамашқ мавзеларидан бирида яшовчи мана бу болалар эса бугун улар яшайдиган ҳудудда отишмалар бўлмаганидан хурсанд бўлиб, печка олдида исиниб ўтирибдилар.


Англиянинг Лайм Регис соҳилидан улкан тўлқинларнинг кўриниши.


Россия президенти Владимир Путин Санкт –Петербургдаги Маринский театрига қилган ташрифи пайтида болалар хори иштиркочилари билан суратга тушди.


АҚШнинг Чикаго шаҳрида ҳаво ҳарорати нолдан пастлаши оқибатида Мичиган кўли музлай бошлади.
XS
SM
MD
LG