Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:28

Украинада собиқ ички ишлар вазири келтакланди


Киев прокуратураси Украина собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценконинг калтакланиши юзасидан жиноий иш очди.

Хабарларга кўра, Луценко 11 январга ўтар кечаси Киевнинг Святошинск тумани полиция бўлими олдида “Беркут” махсус бўлинмасининг хавфсизлик ходимлари тарафидан калтакланган.

Калтакланиш оқибатида бошидан жароҳат олган собиқ вазир касалхонага ётқизилди.

Полиция ва мухолифат фаоллари ўртасидаги тўқнашув пайти Луценко билан бирга яна бир қанча фаол жароҳатланди.

Юрий Луценко ҳозир Учинчи Украина Республикаси мухолифат ҳаракатининг етакчисидир.
XS
SM
MD
LG