Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:30

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учоғи Лаҳор аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди


Тошкентдан Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрига қараб учган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг йўловчи учқичи жума куни Покистоннинг Лаҳор шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Бу ҳақда Ҳиндистонда чиқадиган The Times of India нашри бугун хабар қилди.

Бортида 167 йўловчи бўлган учқич жума куни эрталаб Амритсар шаҳри аэропртига ҳаво ёмон бўлгани сабаб қўна олмаган.

Ёнилғиси чекланганликги сабаб учқич Лаҳор аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг учқичига Лаҳор аэропортида ёнилғи қуйиш бир неча соат вақт олган. Жума куни кечқурун Ўзбекистоннинг учқичи Ҳиндистоннинг Амритсаре аэропортига қўнишга муваффақ бўлган. Буни оқибатида кўпгина транзит йўловчилар бошқа рейсларга кеч қолишган.
XS
SM
MD
LG