Линклар

Франция президенти Closer журналини шахсий ҳаётига даҳл қилганликда айблади


Франция президенти Франсуа Олланд таниқли актрисса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида ёзган журнални судга бериш билан пўписа қилмоқда.

Франс пресс агентлиги мухбири билан суҳбатда Олланд Closer журналини “шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини бузганлик”да айблади.

Лекин, Олланд таниқли актрисса Гайе билан дон олишиб юргани ҳақидаги иддаоларни рад қилишга шошилмади.

Жума куни Францияда чиқадиган Closer нашри Франция президенти Франсуа Олланднинг таниқли актрисса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида беш саҳифалик мақолани яширинча олинган бир қанча фотосуратлар билан бирга чоп этган эди.
XS
SM
MD
LG