Линклар

Тошкентда биометрик паспортга аризани онлайн топшириш йўлга қўйилди


Тошкентликлар янги биометрик паспорт олиш учун аризани www.my.gov.uz сайтида онлайн топширишлари мумкин.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот ҳизматининг билдиришича, Тошкентнинг Олмазор туманида бу пилот лойиҳа сифатида синаб кўрила бошланди.

Янги биометрик паспорт олмоқчи бўлган шахс Интернетда аризани тўлдириб, юборади. Агар сўровнома тўғри тўлдирилган бўлса унга туман Ички ишлар бўлимидан sms маълумот юборилади ва белгиланган кун ва вақтда келиб, биомаълумотларни топшириб кетиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда кўплаб фуқаролар шу кунларда янги биометрик паспорт олиш билан боғлиқ мушкулотлар қаршисида қолишган.

Одатда 10 иш кунида берилиши керак бўлган паспорт бир ойдан ошиқроқ вақт ичида, баъзи холларда ундан ҳам кўп вақтда берилмоқда.

Паспорт столидагилар паспорт олиш учун мурожаатлар кўпайиб кетгани сабаб паспорт тайёрлаш жараёни чўзилиб кетаётганини айтишади.

Ўзбекистонда 2015 йилнинг декабр ойига қадар тўлиқ биометрик паспортга ўтилиши айтилади. Чет давлатларда яшаётган миллионлаб ўзбекистонликларни ҳам ҳозир эски паспортни янгисига қандай алмаштириш масаласи ўйлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG