Линклар

Бир ҳафта олдин Шаронни даволаётган Тель - Авивдаги касалхона раҳбари Зеев Ротштайн собиқ бош вазирнинг “муҳим тана аъзолари” фаолияти ёмонлаша бошлагани ва унинг ҳаёти хавф остида экани ҳақда айтган эди.

Узоқ муддатли ва мунозараларга бой ҳарбий фаолиятга эга Шарон 2001 йилдан 2006 йилгача Исроил бош вазири бўлган.

Шарон 2001 йилдаги сайловларда Эҳуд Барак устидан ғалаб қозониб, бош вазирлик курсисини эгаллаганди.

2006 йил январида инсултни бошдан кечириши ортидан ҳукумат тепасига Эҳуд Олмерт келди.

Ариэл Шарон 1948 йилда дунё ҳаритасида Исроил давлати пайдо бўлганидан буён бу давлат урушларида қатнашган ва оддий аскар лавозимидан генерал даражасига кўтарилган.

Ариэл Шаронни ўз мамлакатида қаҳрамон деб билишади. Фаластинда эса аксинча, унга нафрат билан қарашади.

Ҳатто исроилликлар орасида бахсу-мунозараларга сабаб бўлган Ғарбий соҳилда хавфсизлик девори қурилиши ҳамда босиб олинган Фаластин ерларига яҳудийларни кўчириш режаларининг меъмори Ариэл Шарон экани айтилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG