Линклар

logo-print

Кличко Европа Иттифоқини Янукович ҳукуматига қарши санкция қўллашга чақирди


Украина мухолифати етакчиларидан бири, машхур боксчи Виталий Кличко Европа раҳбариятини президент Виктор Янукович ҳукуматига нисбатан санкция қўллашга чақирди.

Кличконинг бу баёноти Киевда хавфсизлик кучлари намойишчиларни калтаклагани билан боғлиқ сўнгги ҳодиса ортидан янгради.

- Бир неча кун аввал Германияда Европа парламенти депутатлари ва сиёсатчилар билан учрашиб қайтдим. Ўтган тунда рўй берган ҳодисалардан олдин бўлган эди бу учрашув. Ўшанда европалик сиёсатчилар Украина ҳукумати энди намойишчиларга қарши бошқа куч қўлламас, деб умид билдиришган эди. Янукович режими ҳеч нарсадан тап тортмаслигини улар энди кўриб туришибди. Шунинг учун санкция қўллаш масаласи ҳозир долзарбдир ва европалик сиёсатчиларни бу масалани кўриб чиқишга чақираман, -деди Кличко.

Жума куни Киевнинг Святошинск тумани полиция бўлими олдида “Беркут” махсус бўлинмаси хавфсизлик ходимлари намойишчиларга қарши куч қўллаган.

Калтакланиш оқибатида ўндан зиёд фаол, жумладан Украина собиқ ички ишлар вазири, ҳозирда Учинчи Украина Республикаси мухолифат ҳаракатига етакчилик қилувчи Юрий Луценко қаттиқ жароҳат олган эди.

Бугун Луценко реанимациядан оддий палатага олиб ўтилди.
XS
SM
MD
LG