Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:09

Қора каркидон ови учун лицензия Далласда 350 минг АҚШ долларига сотилди


АҚШнинг Техас штатида ўтказилган ким ошди савдосида Намибияда қора каркидон ови учун лицензия 350 минг АҚШ долларига сотилди.

Кимошди савдосини Далласдаги Сафари клуби уюштирди. Кимошди савдосидан тушган маблағ қирилиб кетаётган қора каркидон наслини сақлаб қолиш дастури учун сарфланади.

Лицензияни қўлга киритганлар Намибияда жорий қилинган квота доирасида фақат қари, тажоввузкор қора каркидонларни овлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи бошқа ташкилотлар эса Далласдаги кимошди савдосини “ноёб ҳайвонларни ўлдириш спектакли”, дея танқид қилиб чиқишди.

Ҳозир дунёда тўрт мингга яқин қора каркидон қолгани айтилади. Эллик йил олдин улар сони 70 мингдан кўпроқ эди.

Браконерлар каркидоннинг қийматли шохини қўлга киритиш учун уларни қирғин қилишган.
XS
SM
MD
LG