Линклар

Ўзларини “Сурия электрон армияси” деб атайдиган компютер қароқчилари Microsoft ширкатининг Твиттер аккаунтини бузиб, “бу корпорация дастурларидан фойдаланманг”, деган ёзувни қодирган.

Хакерлар Microsoft одамларнинг шахсий маълумотларини АҚШ ҳукумати билан баҳамлашиши учун шу ширкат Твиттер аккаунтини нишонга олишган. Лекин Microsoft бу айбловни рад этиб келади.

Суриядаги Башар Асад режимини дастакловчи баёнотлари билан танилган "Сурия электрон армияси" хакерлари бундан аввал Skype компаниясиянинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига ҳужум қилганди.

2011 йилда тузилган деб тахмин қилинадиган “Сурия электрон армияси” Ҳарвард университети сайти, АҚШ президенти Барак Обаманинг Твиттердаги саҳифасини ҳам нишонга олганди.
XS
SM
MD
LG