Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида янги ҳусусий телеканал фаолиятини бошламоқда.

“Жиззах ТВ2” телеканали ўз кўрсатувларини тест режимида узатишни бошлаган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайти билдиришича, "Бахтиёр-Шахбоз" ширкати таъсиси этган янги телеканал кўрсатувларини Сирдарё вилоятида ҳам кўриш мумкин бўлади.

Сўнгги ойларда Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида бир қанча нодавлат телеканаллари фаолияти тўхтатилди.

Марғилон-ТВ, Мулоқот-ТВ, Қарши-ТВ, Истиқлол-ТВ,Тўрткўл-ТВ каби телеканаллар ноябр ойи бошида лицензиясиз фаолият қилгани учун ёпилди. Ўзбекистонда илк ташкил топган Самарқанддаги СТВ телеканали ҳам ёпиқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG