Линклар

"Пахтакор" ўз ҳимоячисининг "Ал Шааб" клубига ўтганини тасдиқлади


Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Шааб” футбол клубига ўтган.

Бу хабарни “Пахтакор“ матбуот ҳизмати тасдиқлади. Қиличев ўтган йилги мавсумда 23 ўйинда қатнашиб, тўртта голнинг муллифи бўлган эди.

“Пахтакор“ матбуот ҳизматининг билдиришича, Ойбек Қиличев келаси олти ой давомида “Ал Шааб” таркибида тўп суради.

Асли сирдарёлик бўлган бу футболчи “Пахтакор” клуби сафига 2011 йилда қўшилган эди.
XS
SM
MD
LG