Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг футбол бўйича ёшлар терма жамоаси Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар орасида ўтказилаётган Осиё чемпионати доирасида хитойлик рақиблари билан ўтказган илк ўйинни 2:1 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Ўйиннинг 35 дақиқасида ҳисобни хитойлик футболчилар очди. Беллашувнинг иккинчи бўлимида ўзбекистонлик Егор Кримец рақиби дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, ўзбекистонлик ҳужумчи Игор Сергеев иккинчи голни урди.

Ўз гуруҳидан кейинги босқчига чиқиш учун Ўзбекистон терма жамоси Ироқ ва Саудия Арабистони футболчиларига қарши тўп суради.

Биринчи маротаба ташкил этилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Уммон мезбонлик қилмоқда.

Ўтган йили Туркияда 20 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк бор чорак финалга чиқиб, энг кучли саккиз жамоа қаторидан жой олган эди.

11 январ куни старт олган Осиё чемпионати 26 январгача давом этади.
XS
SM
MD
LG