Линклар

Киевда мухолифат лидери калтакланганидан норози бўлган ўн минглаб киши намойишга чиқди


Украина пойтахти Киевда якшанба куни ўн минглаб киши мухолифат лидери Юрий Луценконинг калтакланишига норозилик ўлароқ намойишга чиқди.

49 ёшли собиқ ички ишлар вазири Луценко жума оқшомида полиция томонидан калтакланганди.

Киев суди 2011 йили Ленин ҳайкалини портлатмоқчи бўлганликда айбланган уч фуқарони 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганидан кейин бундан ғазабланган оломон 10 январь куни норозилик акцияси уюштирган ва полиция билан тўқнашганди. Икки тарафни ажратмоқчи бўлган Юрий Луценко ўша ерда бошидан жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Кечаги намойишда сўзлаган мухолифат лидери Виталий Кличко полициянинг норозиларга қарши куч қўллаши президент Виктор Янукович маъмуриятини ағдариш бўйича хатти-ҳаракатларни давом эттириш нақадар муҳимлигини кўрсатганини айтди. Кличко, шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбариятини Украина ҳукумати аъзоларига нисбатан санкция қўллашга чақирди.
XS
SM
MD
LG